«Мигрантлардан солиқ ундиришга мутлақо қаршиман» — Шерзод Қудбиев
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев мигрантларга солиқ солиш адолатдан эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.
«Меҳнат вазири бўлиб ҳам ишлаганман. Шунинг учун мигрантларнинг қанчалик қийналиб пул топаётгани ва иқтисодиётимизга қанча фойда келтираётганини жуда яхши биламан. Шу сабаб уларга солиқ солишга мутлақо қаршиман.
Бундан ташқари, Солиқ қонунчилигида ҳам улар, ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин ва 1 БҲМда пул тўлаб, 1 йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин. Бу қайсидир маънода мигрантлар учун имтиёз ҳисобланади. Камроқ пул тўлаб, пенсияга чиққанда кўпроқ пул олиши мумкин. Шу сабаб уларни қўллаб-қувватлашимиз керак, сабаби иқтисодиётимизга четдан маблағ киритишяпти», — деди у.
Аввалроқ, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров хорижда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар ватанига юборган маблағларни солиққа тортиш керак, деган таклифни илгари сурганди. Аммо бу таклиф жамоатчилик томонидан кескин танқидларга учради.
Мавзуга оид
21:50 / 26.04.2023
“Отамиз борлигини ҳис қилмай улғайяпмиз” — мигрантларнинг болалари
22:09 / 26.02.2023
Италия жанубида мигрантлар кемаси чўкиб кетди. Камида 58 киши ҳалок бўлган
23:23 / 30.12.2022
Қудбиев иқтисодиёт ва молия вазири лавозимини эгаллади
18:25 / 28.12.2022