Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада "газ инқирози" сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди
Бош вазирнинг маълум қилишича, "Молдовагаз" компанияси январ ойи учун аванс тўловини кечиктириш бўйича "Газпром" билан тил топиша олмаган".
Молдова парламенти "газ инқирози" сабабли мамлакатда 60 кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Хабар қилинишича, ушбу қарор ҳукумат таклифи билан қабул қилинди.
Аввалроқ Молдова бош вазири Наталья Гаврилица ана шундай таклиф билан чиққанди. У буни "мамлакат энергетик хавфсизлиги учун жиддий хатар мавжуд"лиги билан изоҳлаганди.
Бош вазирнинг маълум қилишича, "Молдовагаз" компанияси январ ойи учун аванс тўловини кечиктириш бўйича "Газпром" билан тил топиша олмаган".
"Газпром" "Молдовагаз"ни январ учун аванс тўланмаган тақдирда газ беришни тўхтатиши ҳақида огоҳлантирганди. Шартномага кўра, "Молдовагаз" 20 январгача декабрда етказилган газ учун тўлов қилиши керак эди. "Молдовагаз" 14 январ куни декабр учун тўлиқ тўлов қилди.
Бундан ташқари, январ ойи учун 20 январгача 63 млн доллар миқдорида 50 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилиши лозим эди. "Молдовагаз" 38 млн доллар тўлаган бўлиб, яна 25 млн доллар тўлаши керак.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026