Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кекса кишининг юзига тепиб қочган йигитни махсус муассасага жойлаштириш сўралди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида кекса кишининг юзига тепиб қочган йигит ва унинг шеригини махсус таълим-тарбия муассасасига жойлаштириш учун судга илтимоснома киритилган. Уларнинг ота-онаси эса жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа 2022 йил 24 январ куни соат 19:00 ларда содир бўлган. Самарқанд шаҳридаги Қўшчинор маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган Ў.А. ўз маҳалладоши, 1968 йилда туғилган фуқаро Ф.Р.нинг юз қисмига, тепиб ҳодиса жойидан қочиб кетган. Ушбу жараённи Ў.А.нинг таниши бўлмиш 2006 йилда туғилган Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вояга етмаган Ў.А. ва Р.К.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан жаримага тортилган.
Ў.А. ва Р.К.га нисбатан Республика ўғил болалар таълим-тарбия муассасасига жойлаштириш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига илтимоснома киритилган. Ҳозирда улар вақтинчалик сақлаш учун Самарқанд вилоятидаги вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
15:37 / 02.11.2025
Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди
12:31 / 27.09.2025
Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди
14:52 / 07.09.2025