Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Вилоят Оқилова 1937 йилда Самарқанд вилоятида машҳур санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Исаҳор Оқилов ва Маргарита Оқилова оиласида дунёга келган.
Раққоса сифатидаги фаолияти давомида “Занг”, “Ларзон”, “Шодлик”, “Хоразм лазгиси”, “Помир рақси”, “Афғонча”, “Дилрабо”, “Шодиёна” каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва халқимиз эътирофига сазовор бўлган.
Вилоят Оқилова балетмейстер сифатида “Чорзарб”, “Самандарий”, “Бухоро тўлқини”, “Тановар-2”, “Сурнай лазгиси”, “Мавриги” каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган санъат дарғаларидан бири эди.
Kun.uz ижодий жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.