Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда марказий поликлиника бош врачи 500 доллар ва 10 миллион сўм олаётганда қўлга олинди
Шаҳрисабз тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи фуқаролардан бирига туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилиб, 500 доллар ва 10 миллион сўм олаётганида қўлга олинган.
Kun.uz сўровига биноан Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсуддинов ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, 2022 йил 28 январ куни Шаҳрисабз тумани Қутчи қишлоғида яшовчи фуқаро З.Қ. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, ер учун ўзидан пул талаб қилаётган шахсга чора кўришни сўраган.
Маълум бўлишича, З.Қ. Шаҳрисабз тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли жойдан автотураргоҳ учун ер олишда ёрдам беришни сўраб Шаҳрисабз туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи А.Н.дан ёрдам сўраган.
А.Н. ер участкасини Шаҳрисабз тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Ж. билан гаплашиб олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига З.Қ.дан 2 минг доллар талаб қилган
З.Қодировнинг мурожаати юзасидан 2022 йил 3 феврал куни ўтказилган тезкор тадбирда А.Н. ўзининг хизмат хонасида З.Қ.дан 500 доллар ва 10 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Текшириш даврида А.Н. Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгаши депутати эканлиги аниқланган. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси тартибига кўра, А.Н.ни ушлаб туришга, жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чора танлаш ҳамда унинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашидан рухсат олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 3 феврал куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2022 йил 5 феврал куни А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 211-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан вилоят прокуратураси 21-бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2022 йил 7 феврал куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Муборак тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев фуқаролардан бирига ер олиб беришини айтиб, 80 минг доллар сўрагани ва шундан 50 минг доллар олаётганда ушланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
19:37 / 04.06.2026