Президент Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берди
Йиғилишда президент вилоятдаги банк-молия тизимидаги камомадлар, жиноятчиликка оид рақамлар ўсиб бораётганини кескин танқид қилган.
Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш танқидий руҳда бошланган. Банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми юқорилиги таъкидланган. «Миллий банк», «Халқ банки» ва «Асака банк»даги ҳолатлар бўйича жиноий иш очилиши айтилган.
«Биз ислоҳотлар қиляпмиз. Одамлар ҳаётини яхшилаш учун қарорлар чиқариляпти. Халқимиз олдида, халқаро ҳамжамият олдида очиқлик, эркинликни таъминлаш учун ҳаракатдамиз. Одамларни рози қилиш ҳақида гапириб турганимда раҳбарларнинг ўзини ўйлаб, нопок ишлар қилишига йўл қўймайман», дея президентнинг сўзларини келтиради «Микрофон кўтарган аёл» канали.
Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берган. Тўхтаев бу лавозимда 2020 йилнинг апрелидан буён ишлаб келаётганди.
Шунингдек, вилоятнинг бир неча туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари мансабни суиистеъмол қилгани, фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқлангани учун ишдан олинган.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
09:28 / 08.11.2024