Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:29 / 16.02.2022
12417
1 дақиқада ўқилади
Столтенберг НАТО Украина атрофидаги вазият қандай ривожланишини билмаслигини айтди
Унинг сўзларига кўра, НАТОда "Россиянинг мақсадлари борасида ишонч йўқ, у кейинги ўн йил ичида энг кўп кучларини бир жойга тўплади ва бу хавотир уйғотади".
Фото: ТАСС
НАТО Украина атрофидаги вазият қандай ривожланишини билмайди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг айтди.
"Биз Украинада нима бўлишини билмаймиз. Аммо вазият Европада хавфсизлик билан боғлиқ инқироз мавжудлигини кўрсатди", - деди у.
У шунингдек, НАТО Украинада ҳужум қилиш тизимларини жойлаштиришни режалаштирмаганини маълум қилди.
Столтенбергнинг таъкидлашича, "НАТО мудофаа иттифоқи ҳисобланади".
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш