Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди
Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиқчаси» 34,42 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,42 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, 35,13 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 714 млн долларга камайганини кўрсатмоқда.
Январь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми ўзгармаган – 11,4 млн троя унция (тахминан 354,5 тонна). Аммо унинг қиймати 20,94 млрд доллардан 20,77 млрд долларга пасайган.
Эслатиб ўтамиз, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 13,07 млрд доллардан 12,54 млрд долларга ёки 532 млн долларга камайган.
Захиралар мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳам ҳисобланади – улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур. Халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Мавзуга оид
19:54 / 15.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026