Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 10 тонна ун “адашиб” новвойхонага туширилди
Зарафшон шаҳридаги Қурувчи маҳалласи аҳолисига тарқатилиши керак бўлган ун манзилга етиб бормасдан, Навоий шаҳридаги новвойхоналардан бирининг омборхонасига туширилгани аниқланди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, 15 феврал куни олинган тезкор маълумотга кўра Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Т.Ҳ. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси шубҳа остига олиниб, кузатилган.
Юк машинаси 10 тонна ун маҳсулотини “Навоий дон маҳсулотлари” АЖдан “Зарафшон озиқ-овқат инвест” ХК номига олиб чиққан. Ҳайдовчи мазкур ун маҳсулотларини Зарафшон шаҳридаги Қурувчи маҳалласига олиб бориши лозим бўлса ҳам Навоий шаҳри Лочин маҳалласидаги новвойхона омборига тушираётган вақтида ушланган.
ИИБ ходимлари томонидан ун маҳсулоти белгиланган манзилга етиб бориши ҳамда аҳолига тарқатилиши таъминланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:58 / 14.07.2026
Навоийнинг ҳам айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026