«Шимолий оқим-2» ишга тушиб улгурмай банкрот эълон қилиши кутилмоқда
Россиядан Европага газ етказиб бериш учун қурилган ва ҳали ишга тушмаган «Шимолий оқим-2» газ ўтказгичи оператор-компанияси «Nord Stream 2 AG» банкротлик эълон қилиш арафасида турибди. Бу ҳақда Швейцария телевидениесига асосланиб ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Олдинроқ Reuters ўз манбаларига асосланиб «Шимолий оқим-2» оператори банкротлик эълон қилишга тайёрланаётгани ҳақида ёзганди. Россия давлат ахборот агентлиги бўлмиш ТАСС бу маълумотни тасдиқлади.
«Шимолий оқим-2»нинг оператор компанияси бўлмиш «Nord Stream 2 AG» аллақачон 106 нафар ходимини ишдан бўшатган. Компания ҳатто маош тўлашга ҳам лаёқатсиз бўлиб қолгани учун банкротлик эълон қилишга мажбур. Бунга Россия ЛХР ва ДХРни тан олгач, АҚШ томонидан киритилган санкция сабаб бўлган.
Швейцарияда жойлашган «Nord Stream 2 AG» Россиянинг «Шимолий оқим-2» газ ўтказгичи оператори ҳисобланади ва у «Газпром»га тегишли. 11 миллиард доллар эвазига қурилган трубали газ ўтказгич рус газини Европага сотишга мўлжалланган.
22 феврал куни Германия ҳали ишга тушишга улгурмаган ўтказгич учун сертификация жараёнини тўхтатиб қўйганди. Эртаси куни АҚШ томонидан «Nord Stream 2 AG» операторига нисбатан санкция қўлланди. Германия ва АҚШ Россия ДХР ва ЛХРни тан олгач, шундай чоралар кўрганди.
Газ ўтказгич қурилиши 2021 йил 10 сентябрда тўлиқ тугатилганди. Аввалига унинг қурилиши 2019 йил тугаши кутилган, аммо АҚШ санкциялари сабаб қурилиш 2 йилга кечикиб кетди. «Шимолий оқим-2» йилига 55 миллиард кубометр газ ўтказиш қувватига эга. Россиядан бошланган ўтказгич Болтиқ денгизи орқали Германиягача боради.
Мавзуга оид
14:20
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024
ОАВ: 2024 йилда Украинадаги урушда 20 мингдан зиёд россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
17:48 / 20.12.2024