Жаҳон | 17:10 / 04.03.2022
53585
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Алишер Усмоновнинг компанияларига санкция қўлламайдиган бўлди

Қайд этилишича, ҳаттоки 50 фоиздан ортиқ улуши Усмоновга тегишли бўлган компанияларга ҳам санкциялар қўлланмайди.

Фото: РИА Новости

АҚШ молия вазирлиги россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли компанияларни санкциялар рўйхатидан чиқарди, деб хабар берди “Форбс”.

Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) директори Андреа Гаки имзолаган ҳужжатга кўра, ҳаттоки 50 фоиздан ортиқ улуши Усмоновга тегишли бўлган компанияларга ҳам санкциялар қўлланмайди.

Office of Foreign Assets Control — АҚШ молия вазирлигининг хорижликлар ва хориж компанияларига қарши санкцияларни назорат қиладиган бўлинмаси.

Ҳужжатда айтилишича, Усмонов OFAC чеклов киритган шахслар рўйхатида йўқ, АҚШдаги унинг иштирокидаги мулк ва юридик шахслар улушлари чекловлардан чиқарилади, уларга ўз ҳисобларидан маблағ ечишга рухсат берилади.

Бу истисно Усмоновнинг илгари у ёки бу сабаб билан чекловлар киритилган активлари ёки компанияларининг молиявий операцияларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Аввалроқ Оқ уй “Транснефт” раҳбари Николай Токарев, “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов ва ВЭБ.РФ раиси Игор Шувалов, миллиардерлар Алишер Усмонов, Аркадий ва Борис Ротенберг, бизнесмен Евгений Пригожин ва Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга нисбатан санкциялар киритгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид