07:48 / 07.03.2022
13370

Ўзбекистонга ун асосан Қозоғистондан олиб кирилмоқда

Ўзбекистонга январь ойида 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. 

Қайд этилишича, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни импорт қилинган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 26,6 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Россия – 152 тонна; 
  • АҚШ – 50 тонна; 
  • Италия – 4,2 тонна.

Бундан аввал Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлганди.

Top