2021 йилда содир этилган жиноятларнинг 11 фоизи фош этилмаган – Сенат
Таъкидланишича, ўтган йили 98 776 та жиноят фош этилган.
Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 7 март куни бўлиб ўтган мажлисида ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси тўғрисидаги 2021 йил якуни бўйича ахбороти муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йилда содир этилган жиноятнинг 89 фоизи, яъни 98 776 таси фош этилган. Қидирувдаги 4 615 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 507 нафар шахс топилган.
ИИВга кўра, 2021 йилда 2 639 та маҳаллада жиноят содир этилмагани, 3 628 тасида жиноят содир этилиши камайган. 2021 йилда 84 100 та жиноят содир этилган, жиноятчилик кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига ўртача 243,4 тадан тўғри келган.
Сенаторларнинг фикрича, ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд.
Аввалроқ, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2021 йилнинг биринчи ярмида республикадаги 9251та маҳалланинг 4559тасида, яъни қарийб ярмида жиноят содир этилмаганлигини маълум қилганди.
ИИВ мулозими Бахтиёр Бердиалиев 2021 йилнинг 10 ойида профилактика инспекторлари томонидан республика бўйича 4300 дан ошиқ жиноят фош этилгани, 3922 та жиноятнинг олди олингани, қидирувда бўлган 290 нафар шахс ушлангани, бедарак йўқолган 81 нафар шахс топиб олиб келинганини айтганди.
2020 йил Ўзбекистонда 62 мингта жиноят содир этилиб, улардан 4,5 мингтаси очилмай қолгани очиқланганди.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024
Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак — президент
12:11 / 19.11.2024