Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Февраль ойида уй-жой нархи қимматлашган ҳудудлар маълум қилинди
Ўтган ой давомида ҳудудлар кесимида уй-жой нархининг энг юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (10,1 фоиз) ва Сурхондарё (6,4 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (4,5 фоиз) қайд этилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, 2022 йил февраль ойида республика бўйича 22 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизга кўп. 2020 йилнинг февраль ойи билан таққослаганда эса ўсиш суръати 30 фоизни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида февраль ойидаги энг юқори ўсиш суръатлари Бухоро (50,8 фоиз), Наманган (37 фоиз), Фарғона (30,9 фоиз) ва Хоразм (29,6 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Кўчмас мулк бозорида битимлар сонининг камайиши Тошкент (13,4 фоиз), Навоий (6,4 фоиз) ва Андижон (1,9 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Мутахассисларнинг фикрича, 2020 йилдаги коронавирус инқирозидан сўнг Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги вазият 2021 йилда тўлиқ тикланган.
Февраль ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари ўртача 1,7 фоизга ошган (январь ойидаги ўсиш – 1,4 фоиз).
Ҳудудлар кесимида уй-жой нархининг энг юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (10,1 фоиз) ва Сурхондарё (6,4 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (4,5 фоиз) кузатилган.
Самарқанд (2,3 фоиз), Андижон (2,1 фоиз) ва Наманган (1,3 фоиз) вилоятларида уй-жой нархининг пасайиши қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам январь ойига нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,6 фоизга ошган. Туманлар кесимида энг юқори ўсиш Учтепа (4,2 фоиз), Яккасарой (3,4 фоиз) ва Яшнобод (2,9 фоиз) туманларида кузатилган.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур (2,1 фоиз) ва Бектемир (1,9 фоиз) туманларида эса нархларнинг пасайиши қайд этилган.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
09:46 / 26.05.2026