Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда йўл устига харсангтош тушиб кетди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида йўл устига тушган улкан харсангтош қатновни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ғилон қишлоғига олиб борувчи йўлга 1 март куни катта тош бўлаклари тушиб, йўлни ёпиб қўйган. Олиб борилган ўрганишлар жараёнида Ҳисорак—Ғилон автомобиль йўлининг 15-километрига, тахминан, 400 метр куб ҳажмли тош бўлаги қулаши оқибатида йўлнинг 20 метрдан зиёд қатнов қисми тўлиқ ёпилиб қолгани аниқланган.
Хавфсизлик талабларига қатъий амал қилган ҳолда, Махсус механизациялашган хизматлар, Қашқадарё вилояти ФВБ тасарруфидаги муҳандислик-муҳофаза отряди ҳамкорлигида йўлни тўсиб қолган улкан харсангтош тегишли чоралар асосида бартараф қилинган.

Йўлни тош уюмларидан тозалаш ишлари ҳарбий хизматчилар, Ғилон қишлоғи фуқароларидан иборат 50 нафардан зиёд фаол ёшлар иштирокида ташкил қилинган ва автомобиль қатнови тўлиқ йўлга қўйилган.
Аввалроқ Қамчиқ довонида 15 март куни йўл четига тош-тупроқ массаси тўкилиб тушгани, Амирсой тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида тупроқ кўчиши содир бўлгани хабар қилинганди. Бунга меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши сабаб бўлган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026