Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда ёнилғи нархи ошишига қарши норозилик намойиши ўтказилди
Қайд этилишича, Испания энергия нархлари ўсиши билан боғлиқ инфляция оқибатларига тўқнаш келди.
Мадридда ёнилғи нархлари ошишига қарши ўтказилган намойишларда 150 минг киши иштирок этди.
Евроньюс хабарига кўра, намойишчилар ҳукуматдан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларга зудлик билан ечим топишни сўраган.
Мамлакат энергия нархлари ўсиши билан боғлиқ инфляция оқибатларига тўқнаш келди. Қайд этилишича, ҳозирда Испанияда инфляция 7,6 фоизни ташкил этмоқда.
Ёнилғи нархлари ўсишидан норози бўлган юк машиналари ҳайдовчиларининг иш ташлашлари натижасида юк ташиш занжири узилган ва супермаркетларда айрим маҳсулотлар танқислиги пайдо бўлган.
Хабар қилинишича, юк машиналари ҳайдовчилари ва фермерларнинг норозилик намойишлари бутун Европа бўйича бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:17 / 19.01.2026
Эрон ҳокимияти намойишлар вақтида 5000 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
21:00 / 13.01.2026