Тошкент ва Алмати орасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилмоқда
Алмати – Тошкент йўналишида Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи поезд ҳафтасига уч марта қатнайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар қилмоқда.
Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан поезд йўловчилари учун давлат чегараларини босқичма-босқич очиш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши бошлаган, дейилади компания хабарида.
Маълум қилинишича, Қозоғистон Республикасига йўловчи поездлар ҳаракати «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Қазақстан темир жоли» МК» АЖ билан келишилган ҳолда ташкил этилмоқда.
2022 йил 2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Алмати – Тошкент – Алмати йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади.
Ўзбекистон томонга «Алмати-2» темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди. Қатновлар замонавий «Talgo Tulpar» поездларида амалга оширилади.
Компаниянинг маълум қилишича, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.
Аввалроқ 1 апрел кунидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналиши йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинган эди.
Шунингдек, 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тиклангани хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
09:10 / 15.11.2024