Ўзбекистон | 19:27 / 01.04.2022
34552
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Эшнаев ишдан кетди. Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Kun.uz

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Ҳукуматнинг тегишли қарори  билан Дилшод Омонқулович Маматқулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди. 

Дилшод Маматқулов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари эди.

Дилшод Маматқулов / Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Маълумот учун, муқаддам Давлат хавфсизлик хизматида ишлаган Дилшод Эшнаев 2019 йил сентябрида Нуриймон Абулҳасан ўрнига Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид