Ўзбекистон | 08:32 / 05.04.2022
7680
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб кирилмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: iStock

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 36,1 фоиз.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:

  • Россия – 25,6 фоиз;
  • Бразилия – 12,4 фоиз;
  • Беларусь – 4,4 фоиз;
  • Покистон – 3,6 фоиз;
  • бошқа давлатлар – 17,9 фоиз.

Қўмита 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини ҳам маълум қилди.

Улар:

  • буғдой – 113,1 млн АҚШ долларига;
  • шакарқамиш – 59,6 млн АҚШ долларига;
  • маргарин маҳсулотлари – 52,1 млн АҚШ долларига;
  • қорамол гўшти – 26,5 млн АҚШ долларига;
  • ўсимлик ёғи – 22,5 млн АҚШ долларига;
  • картошка – 21 млн АҚШ долларига;
  • какао ва шоколад – 19,6 млн АҚШ долларига;
  • буғдой уни – 16,4 млн АҚШ долларига;
  • банан – 11,5 млн АҚШ долларига;
  • болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,1 млн АҚШ долларига;
  • сут маҳсулотлари – 8,7 млн АҚШ долларига;
  • чой – 7,4 млн АҚШ долларига;
  • парранда гўшти – 7,2 млн АҚШ долларига;
  • мандарин – 5,9 млн АҚШ долларига;
  • маккажўхори – 5,7 млн АҚШ долларига;
  • қаҳва – 5,1 млн АҚШ долларига.

Бундан олдин Ўзбекистонга импорт картошка асосан Покистондан олиб келинаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид