Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўллари ОТБ маблағлари ҳисобидан таъмирланади
Осиё тараққиёт банки Сурхондарё (111 км) ва Бухоро (87 км) вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 273,8 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратади.
«Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Қайд этилишича, Осиё тараққиёт банки «Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистонга 4 йиллик имтиёзли давр билан 24 йил муддатга 273,8 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратади.
Ушбу пуллар қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади:
- 183,8 млн доллари — «4П105» «Дарбанд — Бойсун — Элбаён» автомобиль йўлининг 5−7 км ва «4П100» «Мангузар — Жарқўрғон — Бандихон — Олтинсой — Денов» автомобиль йўлининг 128−174 км қисмларини реконструкция қилиш» ишларини («Сурхондарё» лойиҳаси) амалга оширишга;
- 90 млн доллари — «А380» «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» автомобиль йўлининг 228−315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш» («Бухоро» лойиҳаси) ишларини якунлашга сарфланади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (4 йил имтиёзли даврини инобатга олган ҳолда 2022−2027 йиллар) этиб белгиланди.
ОТБнинг қарз маблағларини сўндириш, шунингдек, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, ОТБ Ўзбекистонда умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 27та лойиҳани амалга оширишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025