Иқтисодиёт | 22:33 / 12.04.2022
20996
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тарихидаги илк «Ташаббускор бюджет элчилари» маълум қилинди

Молия вазирлиги томонидан ўтказилган «Ташаббускор бюджет элчилари» танловининг илк ғолиблари эълон қилинди.

«Биз “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг биринчи мавсуми якунлангани сабабли энг фаол 50та лойиҳа муаллифларининг дастлабки рўйхати ва шунингдек “Илк ташаббускор бюджет элчилари” журналини тақдим этган ҳолда тез кунда ғолиб талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.

Қуйидаги талабалар ноутбук соҳибига айланишди:

1) Асадулла Ортиқов, Термиз давлат университети (11 035 та овоз);

2) Диёрбек Маматқулов, Тошкент давлат юридик университети (10 167 та овоз);

3) Эмомали Ҳамроқулов, Денов жамоат саломатлик техникуми (9 908 та овоз);

4) Бойбек Сулаймонов, Тошкент давлат транспорт университети (6 651 та овоз);

5) Дониёрбек Назиржонов, Фарғона политехника институти (5 762 та овоз).

Айрим ғолиб талабалар билан боғланиш имкони бўлмагани сабабли рўйхатда келтирилган талабалар қуйидаги телефон рақами ёки Telegram мессенжери орқали вазирлик ходимлари билан боғланиши сўралган: (71) 239 88 91, @МолияПресс

Аввалроқ, «Ташаббусли бюджет» тизимида талабалар ўртасида танлов эълон қилганди. Унга кўра, ташаббуси ўз ҳудудида ғолиб бўлган ва энг кўп овоз олган 50 нафар талабага «Ташаббускор бюджет элчиси» махсус унвони берилиб, муносиб тақдирланиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид