Пул топиш азоб, у пулни халққа одилона етказиш унданда азоб — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлади. Бу ерда “Само” тўқимачилик кластерида тикувчилар билан суҳбатдан сўнг айни пайтда янги туман фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.
“Рамазон ойида сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. Қашқадарёга катта марралар қўйгандик. Биринчи Чироқчини бўлишни режалаштиргандик, шундан бошладик. 1981 йил адолат бўлганди, бу масалада 1984 йилда адолат тўхтади.
Замонамиз шиддат билан ўтяпти. 5 йил ҳам тез ўтиб кетди. Албатта, Қашқадарёнинг забардаст, танти, мард халқи бор. Лекин яшаш шароити бўйича афсуски бу вилоят орқада. Шунинг учун Қорақалпоғистондан кейин ташрифимизни шу вилоятга уюштирдик.
813 та маҳалла бўлса, шуларнинг ҳар бирига уч нафардан президент вакиллари кирди. Мен ҳозир тикувчилар билан учрашганда айтдим, аёлни рози қилсак, оила рози бўлади, аёл фарзандларини шукрга ўргатади. Аёлларда фақат қувонч кўз ёшларини кўрайлик илоҳим.
Бугун имзо чекдим, Кўкдалада 182 минг аҳоли 30 га яқин маҳаллада яшайдиган бўлди. Бугун кечгача Қашқадарёнинг қатор туманларини айланамиз, эртага фаоллар билан учрашамиз. Энди вазифамиз одамларни рози қилиш. Яширмайман, катта пул билан келдим. Пул топиш азоб, у пулни халққа одилона етказиш унданда азоб.
Мен кластер раҳбарлари билан гаплашдим. Ҳозир пахта ҳосилдорлиги 28 центнерга чиқарилди. Бир вақтлар 18 центнер олдик дердик, унинг ҳам 3 центнери қўшиб ёзиш бўларди. Лекин биз бу кўрсаткич билан тўхтаб қолиш керак эмас, мақсад 50 центнерга етказиш бўлиши керак. Менинг келишимдан мақсад Қашқадарёни ҳам Андижондек уйғотмоқчиман”, — дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024