Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга 45 млн доллар йўналтирилади
Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга 45 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
“Яна бир масала – куни кеча ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 300 миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни имзоладим. Шундан 45 миллион долларни Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирамиз”, деди президент.
Қарши шаҳрида “Узтех” корхонаси томонидан йилига 150 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа шу йил 3-чоракда ишга туширилади.
“Элтехсаноат” умумий қиймати 254 миллиард сўм бўлган 7 та лойиҳа амалга оширилишини таъминлайди.
Қарши шаҳридаги “Алп-техно сервис” корхонасида йилига 300 минг дона “смарт” телевизорлар ишлаб чиқариш шу йил 3-чоракда йўлга қўйилади.
“Вилоят, шаҳар ва туманлардаги “Лойиҳа гуруҳлари” ва “Тадбиркорлар кенгашлари” янги маҳаллий саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус кўрсатиши керак. Бу ишларни мувофиқлаштириш учун С.Умрзоқов ва А.Воитов бошчилигида алоҳида ишчи гуруҳи ташкил этилади”, деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, ушбу ишчи гуруҳи аъзолари ҳафтада 4 кун Қашқадарёда фаолият олиб боради ва барча муаммоларни жойида ҳал қилади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026