Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария ўз фуқароларини Молдовани тарк этишга чақирди
Болгария ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, Молдовада вақтинчалик ёки доимий яшайдиган ватандошларга вазирлик сайтида рўйхатдан ўтишни тавсия қилган.
Болгария ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Молдовани тарк этишга чақирди.
"Молдова Республикаси ва унинг атрофидаги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, ватандошларимизни бу мамлакатга сафар қилмасликка чақирамиз. Молдова Республикасидаги фуқароларимизни ҳозирда мавжуд транспорт воситалари ёрдамида мамлакатни тарк этишга чақирамиз", - дейилади Болгария ТИВ хабарида.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, Молдовада вақтинчалик ёки доимий яшайдиган ватандошларга вазирлик сайтида рўйхатдан ўтишни тавсия қилган.
Душанба куни тан олинмаган Днестрбўйи Молдова Республикасида уч марта портлашлар содир бўлди. Ҳудудда террорчилик хавфининг "қизил" даражаси жорий этилди.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026