Ўзбекистон | 10:14 / 30.04.2022
9987
2 дақиқада ўқилади

«Uzbekistan Airways» вилоятлараро қўшимча авиақатновларни амалга оширади

«Uzbekistan Airways» жорий йилнинг 2 ва 3 май кунлари қўшимча авиапарвозларни амалга оширади.

Фото: Kun.uz

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, авиакомпания Тошкент – Фарғона – Урганч – Фарғона – Тошкент ва Тошкент – Наманган – Самарқанд – Наманган – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиапарвозларни бажаради. 

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан): 

2 май. Тошкент – Фарғона – Урганч – Фарғона – Тошкент

Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:00, Фарғонага етиб бориш: 08:00, Фарғонадан жўнаб кетиш: 08:50, Урганчга етиб бориш: 10:15, Урганчдан жўнаб кетиш: 19:00, Фарғонага етиб бориш: 20:30, Фарғонадан жўнаб кетиш: 21:20, Тошкентга етиб келиш: 22:10.
 
3 май. Тошкент – Наманган – Самарқанд – Наманган – Тошкент

Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:00, Наманганга етиб бориш: 08:00, Намангандан жўнаб кетиш: 08:50, Самарқандга етиб бориш: 10:15, Самарқанддан жўнаб кетиш: 19:00, Наманганга етиб келиш: 20:20, Намангандан жўнаб кетиш: 21:10, Тошкентга етиб келиш: 22:00.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид