Зеленский Путин билан учрашишга тайёрлигини айтди
Владимир Зеленский Россия президенти билан воситачиларсиз, ултиматумларсиз мулоқот қилмоқчилигини таъкидлади.
Украина Россия билан музокараларда Россия кучларининг 24 февралгача бўлган жойларига қайтишларини муҳокама қилади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Зеленский Италиянинг Rai 1 телеканалига берган интервюсида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини ҳам айтди.
«Мен Путин билан воситачиларсиз гаплашишга тайёрман. Фақат у билан, лекин воситачиларсиз ва ултиматумлар билан эмас, мулоқот шаклида. Ҳар бир урушдан кейин тинчлик келишини тушунамиз ва агар урушни мулоқот билан тугатиш имконияти бўлса, бу имкониятдан фойдаланиш керак», — деди у.
Шу билан бирга, Украина президенти Россия билан мулоқот қилиш босқичи ўтиб кетганини таъкидлади. Унинг фикрича, вазиятни барқарорлаштириш учун томонларга прагматик музокаралар зарур.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024