Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Олий Суд судьялигига 2 нафар номзодни сайлади
Айни пайтда Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ялпи мажлисда Сенат Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Турғунали Мирзаев – 1976 йилда Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган. Турғунали Мирзаев 2000 йилдан бошлаб Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси, катта терговчиси, бўлинма бошлиғи каби лавозимларида ишлаган. 2021 йилдан бошлаб Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман суди раиси лавозимида ишлаб келган.
Нурали Раҳмонов – 1982 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Соҳадаги иш фаолиятини дастлаб турли корхоналарда ҳуқуқий маслаҳатчиликдан бошлаган. 2019 йилдан шу кунга қадар Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026