Украинага Ўзбекистондан навбатдаги гуманитар ёрдам пакети жўнатилди
Украинанинг Карпаторти вилоятига Ўзбекистондан юборилган 19 тоннадан ортиқ дори-дармонлар етиб борди.
Украина 6 июнь куни Ўзбекистондан инсонпарварлик юкларини қабул қилган. Бу ҳақда Карпаторти вилояти маъмурияти хабар бермоқда.
Ҳудуд раҳбари Виктор Микитанинг сўзларига кўра, 19 тоннадан ортиқ дори-дармонлар самолёт орқали Словакиядаги гуманитар марказга олиб келинган, шундан сўнг Украинанинг Карпаторти вилоятига етказилган.
Қайд этилишича, 12 турдаги 200 минг донадан ортиқ миқдордаги антибиотик ва витаминлардан иборат инсонпарварлик ёрдамининг қиймати 1 млн доллардан ошади.
Гуманитар ёрдам жанговар ҳудудлар ва касалхоналардаги ҳарбий шифокорларга юборилади, дейилади хабарда.
“Биз кўрсатилган ёрдам учун дўстларимизга, тадбиркорларга, ўзбекистонлик кўнгиллиларга ҳамда шахсан Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз”, дея таъкидлади Карпаторти вилояти раҳбари.
Аввалроқ ҳам Карпаторти вилоятига Ўзбекистондан 34 тоннадан ортиқ миқдордаги инсонпарварлик ёрдами юборилганди. Унинг таркиби — дори-дармонлар, индивидуал аптечка ва узоқ муддат сақланувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
11:10 / 05.11.2024