Қудуққа бошқа бола туширилган — ФВВ Чироқчида болани қутқариш операциясига оид қўшимча тафсилотларни маълум қилди
Қарийб бир сутка давом этган операция сўнгида қутқарувчиларнинг ўзлари ҳам бола эсон-омон қудуқдан чиқариб олинганидан жуда хурсанд бўлиб кетишган.
Чироқчи туманидаги қудуққа тушиб, деярли бир сутка қолиб кетган 6 яшар болакайнинг қутқарилишига оид қисқа лавҳа ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг хурсандчилигига сабаб бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, соҳа ходимлари ҳамиша бундай ҳолатларга тайёр туришади ва уларнинг ўзлари ҳам бола эсон-омон қутқарилганидан жуда хурсанд бўлиб кетишган. Бу ҳолатда бола ҳам ёш бўлишига қарамай, кўрсатмаларни аниқ бажарган, қўрқмаган, арқонни ўзи белига боғлаган.
Содиқовга кўра, вазирлик раҳбарияти мазкур ўзига хос операцияда иштирок этганларга миннатдорлик билдиради.
“Шу ўринда кўпчиликда “Нима учун қутқарув операцияси бу қадар узоқ, яъни бир сутка давом этди?” деган савол туғилмоқда. Гап шундаки, бу ерда энг катта хавф – боланинг устига тупроқ босиб қолишининг олди олинган ва жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинган. Ходимлар барчасини қўлланмага кўра бажаришган. Атрофда чуқур қазиш учун ҳам катта техника жалб қилинган ва улкан ўра қазилиб, катта ҳажмдаги тупроқ чиқариш ишлари бажарилган.
Яна бир муҳим жиҳат – қудуққа тана хусусиятлари мос келгани учун 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев арқонга боғлаб туширилган ва шу орқали бола қутқариб олинган. Энг муҳими, натижа кўнгилдагидек бўлди ва бу қийинчиликлар ортда қолди”, – деди ФВВ вакили.
Мавзуга оид
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
10:55 / 22.09.2024