Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кузатилмоқда. Сенат аёллар ва болалар ҳуқуқлари бузилишига оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларини кучайтириш устида ишлай бошлади.
15 июнь куни Сенатда Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан тузилган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизматининг ёзишича, тадбир давомида Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтган йиғилишда белгилаб олинган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган ножўя ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга, шу жумладан, жазо чораларини кучайтиришга доир таклифлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида Ишчи гуруҳ томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Ишчи гуруҳ қонунчиликни такомиллаштиришда кенг жамоатчиликни, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари вакилларини, олимлар ва мутахассисларни ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақирди.
Аввалроқ Самарқандда чақалоғини калтаклаган она устидан жиноят иши очилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026