Жаҳон | 13:21 / 23.06.2022
64514
2 дақиқада ўқилади

Юрий Шатунов вафот этди

Россиялик машҳур қўшиқчи Юрий Шатунов вафот этди. У 48 ёшда эди.

Фото: Baza

«Бугун тунда тез ёрдам каретасида Юранинг юраги тўхтади», деган ТАСС мухбирига қўшиқчининг матбуот котиби Аркадий Кудряшов.

Санъаткорнинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Юрий Шатунов 90-йилларнинг машҳур гуруҳи бўлган «Ласковый май» гуруҳи солисти эди.

Бўлажак юлдуз 1973 йил Бошқирдистонда туғилган. Ота-онаси эрта ажрашган, 12 ёшида онаси вафот этгач Шатунов болалар уйида катта бўлган. У ерда Сергей Кузнецов билан дўстлашиб, кейинчалик биргаликда «Ласковый май» гуруҳига асос солишган. У 1986-1991 йилларда ушбу гуруҳ солисти бўлган. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам Оренбургдаги болалар уйи тарбияланувчилари эди.

«Ласковый май» гуруҳи. Биринчи планда (чапдан ўнгга): композитор, шоир, гуруҳ асосчиси Сергей Кузнецов ва солист Юрий Шатунов, 1989 йил.
Фото Александр Шогин / ТАСС

Андрей Разин раҳбарлик қилган «Ласковый май»да бир неча солистлар бўлган, гуруҳ ойига ўнлаб концертлар берган, баъзида бир вақтнинг ўзида бир неча чиқишлар қилган. 1991 йилда Шатунов «Ласковый май»ни тарк этади ва яккахон фаолиятини бошлайди. Шатунов кетганидан кейин унинг собиқ гуруҳи ҳам, ўи ҳам аввалги каби машҳурлик даражасига чиқа олмайди.

Шатунов «Белые розы», «Не бойся» ва «Седая ноч» қўшиқлари билан айниқса машҳур эди.

Қўшиқчи 90-йиллар охирида Германияда яшаган, аммо кейин Россияга қайтганди.