Ўзбекистон | 19:05 / 12.07.2022
46278
1 дақиқада ўқилади

13 июлда супер Ой ҳодисаси кузатилади

Чоршанба куни Ой ва Ер ўртасидаги масофа 2022 йилдаги минимум даражага тушади.

Фото: Kun.uz

Шу кунларда дунё аҳолиси кечалари Ой борган сари “катталашиб” бораётганига гувоҳ бўлмоқда.

Space.com хабарига кўра, 13 июл Тошкент вақти билан соат 14:00 атрофида Ер сайёраси ва унинг табиий йўлдоши ўртасидаги масофа 357 264 километргача қисқаради ва бу 2022 йилдаги энг яқин масофа бўлади.

Мазкур супер Ой ҳодисасидан 9 соат-у 38 дақиқа ўтиб, Ой расман тўлади.

Аввалроқ, Ойдан олинган тупроқда илк марта ўсимлик унгани ҳақида хабар берилганди.

Айни пайтда инсоният Ойда атом электр станциясини қуриш устида бош қотирмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид