Ўзбекистон | 17:23 / 19.07.2022
9989
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов Қирғизистонга боради

Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга бўлажак ташрифи ҳақида маълумот берилди.

2022 йил 19-20 июль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Чўлпонота шаҳрига (Қирғизистон) ташриф буюради.

Тадбир давомида минтақавий сиёсат ва хавфсизлик масалалари, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик, илмий-техникавий ва гуманитар алмашинувнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.

Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари тўртинчи маслаҳат учрашуви арафасида ўтказилмоқда.

Бундан олдин 20-21 июль кунлари Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтиши хабар берилганди.

Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид