Ўзбекистон | 07:34 / 28.07.2022
26964
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда оғир жиноят содир этган уч киши қидирилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахтда оғир жиноят содир этиб, дастлабки терговдан яшириниб юрган уч киши қидирувга берилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Хусусан, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган Жамшид Aллаберганов қидирилмоқда.

Агар сиз ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларига хабар бериш сўралган: 71-281-92-54, 98-124-00-50, 97-710-49-94, 97-156-78-87.

Бир қанча жиноятлар содир этиб, дастлабки терговдан яшириниб юрган 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган Азиз Норматов ҳамда 1997 йилда туғилган муқаддам судланган Саидаъло Абдужабборов қидирилмоқда. 

Агар сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларига хабар бериш сўралган: 71-233-71-47, 71-281-92-54, 98-124-22-26, 90-951-36-64.

“Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан яқин орадаги ИИБга ёки “102” рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади. Ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид