Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Озарбойжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
4 август куни Озарбойжоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига радикал диний гуруҳ аъзолари бостириб кирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги буни қоралаб, қардош мамлакатни қўллаб-қувватлаши, дипмиссиялар ходимларига нисбатан ҳар қандай таҳдидни мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
4 август куни Озарбойжон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига бир гуруҳ намойишчилар томонидан ҳужум уюштирилди.
Бу ҳақда хабар олган маҳаллий полиция соат 16:30 атрофида воқеа жойига етиб борган. Жабрланувчилар йўқлиги, 8 киши қўлга олингани айтилмоқда. Улар элчихона биносига ноқонуний тарзда кириш ва бинога зарар етказишда айбланяпти.
Инглиз ОАВга кўра, ҳужумни “Маҳдий хизматчилари уюшмаси” номли шиаларнинг радикал гуруҳи аъзолари уюштирган. Интернетда тарқалган видеоларда улар элчихона айвонида диний байроқларни силкитаётгани, араб тилидаги шиорлар ёзилган плакатлар кўтаргани ва Озарбойжон байроғини йиртиб ташлаётгани кўринади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қатъий қоралаб баёнот чиқарди.
“Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони қардош Озарбойжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради”, – дейилади ТИВ баёнида.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
21:22 / 18.05.2026