Швеция ва Финландия НАТОга кириш шартларини бажармаяпти – Туркия ТИВ
Туркия Финландиядан 12 ва Швециядан 21 гумондорни экстрадиция қилиш талабини билдирганди.
Швеция ва Финландия НАТОга кириш учун Туркия билан келишилган шартларни бажармади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли айтди.
"Финландия ва Швеция ҳалигача Туркия билан келишувлар бўйича аниқ қадам ташламади", - деди у.
Финландия ва Швеция Россиянинг Украинага босқинидан кейин бетарафлик мақомидан воз кечиб, НАТО сафига киришга қарор қилган, аммо бунга альянс аъзоларидан бири Туркия қарши чиққанди. Туркия ўзига замонавий қуроллар етказиб берилишига эмбарго қўйилганидан ва скандинав давлатларида Анқара террорчилар деб ҳисоблайдиган курд жангариларига бошпана берилганидан норози эди.
28 июн куни Мадридда Туркия, Швеция ва Финландия Анқаранинг хавотирлари ҳисобга олинган ҳолда хавфсизлик соҳасидаги меморандумни имзолади. Туркия ўз навбатида, Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишига нисбатан эътирозидан воз кечди.
Туркия 29 июн куни Финландиядан 12 ва Швециядан 21 гумондорни экстрадиция қилиш талабини билдирди. Бир кун ўтиб, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яна бир рақам – 73 нафар “террорчи” ҳақида гапирди. Анқарага кўра, бу одамлар ё курд “жангарилари” ёки Эрдўған 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбдор деб ҳисоблаган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги гуруҳ аъзоларидир.
Швеция ва Финландия Эрдўғаннинг бу талабига совуқ муносабат билдирди.
Мавзуга оид
11:10
Ўзбекистон ва Финландия саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлайди
18:36 / 08.11.2024
Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтди
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024