Orient Metal микропроцессорли тизимлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди
Orient Group таркибига кирувчи Orient Metal темирйўл саноати учун комплекс ечимларни ишлаб чиқади. Корхонада темирйўл ускуналари тизимлари учун замонавий микропроцессор қурилмалари ишлаб чиқариш, темирйўл транспортининг станция, ҳаракат ва диагностика тизимларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.
Энг йирик буюртмачилардан бири – “Ўзбекистон темир йўллари” учун Orient Metal компанияси йўл участкалари ва бошқа ёрдамчи иншоотларнинг хавфсизлиги учун масъул бўлган станцияларда стрелка ва сигналларни микропроцессорли марказлаштиришнинг (МПМ) энг мураккаб тизимини жорий қилмоқда.
“Бу Ўзбекистонда биринчи бўлиб темирйўл ва метрополитен хавфсизлигини оширувчи лойиҳадир. Лойиҳа доирасида мавжуд поездлар ҳаракатини бошқариш тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, бюджет харажатларини 50 фоизгача камайтириш кўзда тутилган”, — дея шарҳлайди Orient Metal компаниясининг раҳбари Дилшод Шукуров.
Бундан ташқари, компания темирйўл транспортида автоматлаштириш, телемеханика ва алоқа соҳасида консалтинг хизматларини таклиф этади. Бундан ташқари, импорт қилинадиган МПМ тизимлари тўлиқ маҳаллийлаштирилади. МПМ тизимларини сертификатлаш ва стандартлаштириш маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Реклама