Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегарадан 18,6 минг долларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган хорижликнинг 10 йил Ўзбекистонга киришига тақиқ қўйилди
Суд 18,6 минг долларни давлат фойдасига мусодара қилган. Қонунбузарга БҲМнинг 100 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланган.
Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 29 апрел куни “Жартепа” чегара божхона постида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб, қўшни давлатга чиқиб кетмоқчи бўлган хорижий давлат фуқаросини божхона ходимлари божхона назоратидан ўтказишган.
Текширув давомида чет эллик божхона декларациясига киритмасдан, танасининг бел қисмига ўраган ҳолда, божхона назоратидан яшириб, жами 207 944 280 сўм эквивалентидаги 18 600 АҚШ долларини олиб кетаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан суднинг ҳукми билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчига БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, 18 600 АҚШ доллари давлат фойдасига мусодара қилинган ҳамда судланувчи 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши чекланган.
Аввалроқ, ДХХ Наманган вилоятида Ўзбекистондан 2 млн доллардан ортиқ валютани олиб чиқиб кетаётганларни ушлаганди.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
10:25 / 09.06.2026
Вақтинча олиб кирилган товарлар бўйича тўлов графиги жорий этилиши мумкин
17:22 / 01.06.2026