Ўзбекистон | 21:06 / 30.08.2022
25618
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари вазир ўринбосари бўлди

Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига ўтган Азиз Воитов ўрнига инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди.

Нозим Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Нозим Қосимович Холмуродов 1977 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 1995 йилда Туркиядаги Гази университетини ва 2005 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассилиги — иқтисодчи-статист.

У 1998-2001 йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тизимида, 2001-2005 йилларда Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасида, 2005-2006 йилда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида, 2006-2010 йилларда қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2010-2013 йилларда Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқарма бошлиғи, 2013-2015 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бошқарма бошлиғи, 2015-2017 йилда Меҳнат вазирлиги Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси бошлиғи, 2017-2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудларнинг туризм салоҳиятини  ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлган.

Нозимжон Холмуродов 2018-2019 йилда президент администрацияси инвестиция жараёнлари ва дастурларини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири сифатида ишлаган. 2019-2021 йилларда инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бўлган, 2021 йил январида Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. 

Бундан олдинроқ 2020 йил март ойидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид