Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия элчихонаси мигрантлар сафарбарликка жалб этилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда чет эл фуқаролари, жумладан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларининг Россия Федерациясида ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақида маълумот тарқалди.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Россия ИИВнинг сохта буйруғига таяниб, тегишли шахслар Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар этилиши ҳақидаги сохта хабарларни тарқатишмоқда. Агар улар шартнома тузишдан бош тортсалар, гўёки ишлашга рухсатномалари бекор қилиниши ва депортация қилиниши тўғрисида ёлғон маълумот бор», — дейилади хабарда.
Дипломатлар Россиядаги ўзбекистонликларни турли провокацияларга берилмасликка, фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишга чақирди.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20