Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:38 / 04.10.2022
8258
2 дақиқада ўқилади
«Ёшлар дафтари» киритилганларга кўрсатиладиган ёрдам турлари айтилди
“Ёшлар дафтари”га киритилганларга айрим ёрдам турлари кўрсатилади.
Фото: Shutterstock
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир қатор ёрдам турлари кўрсатилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзяпти.
Қайд этилишича, ушбу ёрдам турлари қуйидагилардан иборат:
- моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМ 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади;
- ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатлар 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМ 4, бир ойдан икки ойгача БҲМ 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМ 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;
- тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жой 12 ойгача ижара харажатлари бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМ 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;
- республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриат кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратура кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатлари бир қисми қоплаб берилади;
- ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилоти 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМ 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:10 / 27.02.2026
“Ёшлар дафтари”га кириш мезонлари қайта кўриб чиқилди
12:30 / 29.12.2025
Бўстонлиқда тоғда қолиб кетган 3 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
14:09 / 21.11.2025
“Ёшлар дафтари”даги фаол бўлган 1 минг нафар ёшларга ҳар йили пул мукофоти берилади
11:20 / 21.11.2025