Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ёшлар дафтари”даги фаол бўлган 1 минг нафар ёшларга ҳар йили пул мукофоти берилади
Президентнинг “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир фармонига мувофиқ, ижтимоий шартнома шартларини намунавий бажариб келаётган ёшлар рағбатлантирилади. Жумладан, “Ёшлар дафтари”да фаол бўлган энг яхши 1 минг нафар ёш ҳар йили БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Фармонга мувофиқ, “Ёшлар дафтари” доирасида ёшларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам энди “ижтимоий шартнома” механизми асосида, уларнинг ўқиши, фаоллиги ва шахсий ривожланишига боғланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга кўра, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда босқичма-босқич қуйидаги чоралар қўлланади:
- шартлар бажарилмаганлиги юзасидан 15 кун ичида бажариш тўғрисида огоҳлантириш;
- белгиланган талаблар бажарилмаса, ижтимоий ёрдам миқдорини 15–30 фоизга камайтириш;
- такрорий ҳолатларда ижтимоий ёрдамни 1 ойдан 6 ойгача вақтинчалик тўхтатиш;
- шартлар системали равишда бажарилмаса, 1 йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш.
Шу билан бирга, ижтимоий шартнома шартларини камида 6 ой давомида юқори даражада ва мунтазам бажариб келаётган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади:
- уларга имтиёзли равишда, навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
- энг яхши 1 000 нафар ёш ҳар йили бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади;
- бу ёшлар ташаббускорлик ва фаолликни рағбатлантиришга қаратилган давлат ва жамоат мукофотларига тавсия этилади.
Мазкур тартиб “Ёшлар дафтари” орқали моддий кўмакни шунчаки ёрдам эмас, балки ёшларнинг таълим олиши, фаол фуқаролик позицияси, китобхонлиги ва ижтимоий масъулияти билан боғлиқ комплекс тизимга айлантиришга қаратилгани қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 27.02.2026
“Ёшлар дафтари”га кириш мезонлари қайта кўриб чиқилди
11:20 / 21.11.2025
2026 йилдан “Ёшлар дафтари” ёрдами янги қоида ва шартлар асосида амалга оширилади
10:34 / 21.11.2025
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
18:48 / 28.09.2023