Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ёшлар дафтари”га кириш мезонлари қайта кўриб чиқилди
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га киритиш мезонлари ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизми такомиллаштирилди.
Фото: ЎзА
Қарорга мувофиқ, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) ёшлар киритилади. Бунда қуйидаги тоифалар назарда тутилган:
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари;
оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган ёшлар.
Янги тартибга кўра, ариза берувчи “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдам турларидан бирини сўраб Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар индивидуал режа асосида тузиладиган ижтимоий шартнома орқали тақдим этилади. Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши электрон платформа орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади ва ҳар ой 100 балли тизим асосида баҳоланади.
Камида 6 ой давомида ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган ва ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Мавзуга оид
08:04 / 23.01.2026
“Давлат таъминотидаги оила”лар учун янги ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
15:43 / 27.12.2025
“Давлат таъминотидаги оила”лар учун ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
14:09 / 21.11.2025
“Ёшлар дафтари”даги фаол бўлган 1 минг нафар ёшларга ҳар йили пул мукофоти берилади
11:20 / 21.11.2025