Жаҳон | 16:18 / 07.10.2022
26370
5 дақиқада ўқилади

Запорижжяга ракеталар, Харкивга дронлар ҳужум қилди. Уруш суратлари

Россия қўшинлари 6 октябр куни Запорижжя бўйлаб бир неча ракета зарбалари йўллади: 11 киши ҳалок бўлган, 40 га яқин уй шикастланган. Бу вақтда Украина қуролли кучлари октябр ойи бошидан буён Херсон областида 400 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд озод этилгани ҳақида маълум қилди. Ижтимоий тармоқлар ва телеграм-каналларда 13 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қуроллар билан Херсондан Қримга қочиб кетгани ҳақида хабар тарқалди, аммо кейинроқ Украина ҳукумати бу маълумотни рад этди. Володимир Зеленский Австралиянинг Лоуи институтида видеоалоқа орқали чиқиш қилди. Россия нашрлари (Кремль ҳам) унинг сўзларини НАТОни Россия бўйлаб олдиндан зарба беришга чақириш сифатида талқин қилди, бироқ Украина президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Зеленский босқин бошланишидан олдин огоҳлантириш чораларини кўриш кераклигини назарда тутган.

Қуйида 6 октябр, урушнинг 225-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Запорижжядаги уйларга зарба

Украиналик ўт ўчирувчилар Запорижжядаги турар жой биносига зарба оқибатида чиққан ёнғинни ўчирмоқда. Шаҳар 6 октябр куни ракеталар билан ўққа тутилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Яна 21 киши вайрон бўлган уйлар остидан чиқариб олинган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Уйлардан бирининг харобалари остидан одамларни қутқараётган ўт ўчирувчилар
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Зарба берилган жойда ишлаётган ўт ўчирувчилар
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар ҳужумдан кейин омон қолганларни қидирмоқда
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Ҳаво тревогасидан кейин пана жойга ўтган жуфтлик
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Харкивдаги нефт базага камикадзе дронлари ҳужуми оқибатлари 

Россиянинг камикадзе дронларидан бири келиб тушган Харкив нефт базасидаги бак. Харкив мэри Игор Терехов 6 октябр куни шаҳар ўққа тутилгани ҳақида маълум қилди. Жабрланганлар йўқ.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Полициячи нефт база ҳудудига келиб урилган учувчисиз учиш аппарати қолдиқларини кўздан кечирмоқда. Украина ҳукумати Россия Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-136 камикадзе дронларидан фойдаланаётганини маълум қилган.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Камикадзе дрон парчаси. Украина қуролли кучлари илк бор сентябр ойи ўрталарида Эрон дрони уриб туширилгани ҳақида хабар берган. Россия Эрондан бундай қуроллар сотиб олганини тан олмаган, аммо Украина ҳарбийлари ​​​​​​улар топган дронлар, гарчи уларнинг усти бўялган бўлса-да, Эроннинг Shahed дронлари билан бир хил эканини айтмоқда.
Sofia Bobok / ​Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Лиман атрофидаги сапёрлар

 

Украина миллий полициясининг фавқулодда миналардан тозалаш гуруҳи ходими Лиман яқинидаги йўл бўйлаб мина қидирмоқда. Ёз бошида Россия қўшинлари томонидан босиб олинган шаҳар 2 октябр куни озод этилди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Сапёр Лиман атрофида топилган танкка қарши мина ва портловчи моддаларни портлатишга тайёрламоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Лиман яқинидаги ўрмонда сапёрлар томонидан топилган танкка қарши миналар портлатилиши.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Харкив областидаги қарши ҳужуми 

Александровка қишлоғи яқинидаги ўрмонга келиб тушган Россия ракетаси. Украиналик ҳарбийлар ушбу аҳоли яшаш манзилига октябр ойи бошида киришди. Россия қўшини Харкив области ҳудудини деярли бутунлай тарк этганини 4 октябр куни РФ мудофаа вазирлиги тан олди
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
10 сентябр куни озод этилган Купянск шаҳри ҳудудидаги украин ҳарбийлари россияликлардан ўлжа қилиб олинган 152,4-миллиметр калибрли «Мста-Б» гаубицасидан ўт очмоқда. РФ мудофаа вазирлиги Купянск йўналишидаги Першотравневое, Кисловка ва Берестовое қишлоқлари ҳудудларида украинларнинг ҳужумлари қайтарилганини маълум қилган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Изюмдан шарқда жойлашган Оскол шаҳарчасида турган украин ҳарбийси. Унинг атрофидаги шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш манзиллари 11 сентябр куни озод этилган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид