Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Россия тинчликни истамаслигини ҳар куни кўрсатмоқда
Кремль томонидан ҳозирги вазиятда музокаралар ҳақида гапириш - манипуляциядир. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский кундалик кечки мурожаатида маълум қилди.
Фото: Reuters
«Террорчи давлат тинчликни хоҳлайдими? Афтидан, йўқ. У буни ҳар куни кўрсатмоқда. Запорижжя - Россия ракета террорини йўналтираётган Украина шаҳарларидан бири. Запорижжяда Россиянинг оддий турар жой биноларига берган зарбалари натижасида бугун тунда камида 14 киши ҳалок бўлди», деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, агар Кремль ҳақиқатан ҳам музокаралар йўлига киришни истаса, бундай зарбаларни уюштирмасди.
Украина ҳарбийлари 9 октябрга ўтар кечаси Рязандаги аэродромдан олтита Ту-22М3 бомбардимончи самолёти, Ростов областидаги Мариновка аэродромидан еттита Су-35 самолёти ҳавога кўтарилганини аниқлаган.
Украин ҳарбийларига кўра, бу самолётлар Мелитопол ва Бердянск ҳудудларидан туриб Запорижжяга зарбалар йўллаган.
Хусусан, Украина ҳаво кучларига кўра, Ту-22М3 бомбардимончиларидан тўртта Х-22 қанотли ракеталари, Су-35 самолётларидан эса иккита бошқарилувчи Х-59 авиация ракеталари учирилган.
Бундан ташқари, россияликлар С-300 зенит-ракета мажмуалари орқали ҳам ракеталар учирган.
Мавзуга оид
07:55
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
20:44 / 08.05.2026
Украина «сулҳ»нинг биринчи кунида Россия бўйлаб юзлаб дрон учирди
18:10 / 08.05.2026