Жаҳон | 11:41 / 13.10.2022
8134
1 дақиқада ўқилади

Чехия Шенген визасига эга россияликларга мамлакатга киришни тақиқлади

Чехия Болтиқбўйи давлатларидан ўрнак олади ва Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши туфайли ўз чегараларини руслар учун ёпади.

Фото: 1lurer.am

25 октябрдан бошлаб Чехия Шенген визасига эга бўлган россияликларнинг сайёҳлик, спорт ёки маданий мақсадда мамлакатга киришини тақиқлайди. Бу ҳолатда Европа иттифоқига аъзо қайси давлат виза бергани муҳим эмас, деб маълум қилди Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский 12 октябр, чоршанба куни.

Унинг сўзларига кўра, «Россия Украинадаги тинч аҳоли манзилларини уялмасдан бомбардимон қилаётган бир пайтда», ҳар куни 200 га яқин россиялик фуқаролар халқаро аэропорт орқали Чехияга Шенген визаси билан кириб келяпти.

Чехия Болтиқбўйи мамлакатлари, Полша ва Финландияга қўшилди, улар Россиянинг Украинага қарши давом этаётган тажовузи туфайли ўз чегараларини россиялик сайёҳлар учун ёпиб қўйган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид