Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ энергетика объектларини хусусийлаштириш режаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов АҚШ савдо вазири ўринбосари Марис Лаго бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказди.
Фото: Dunyo
Томонлар мамлакат энергетика соҳасини ислоҳ қилиш, энергетика объектларини хусусийлаштириш, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш режаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон томони «яшил» энергетикани ривожлантириш ва углерод нейтраллигига эришиш режаларини тақдим этди. 2030 йилга бориб мамлакат электр энергияси камида 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан, 7 ГВт қуёш ва 5 ГВт шамол энергиясидан ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Гидроэнергетикани ривожлантириш учун 142 та потенциал объектлар ўрганилиб, 54 та лойиҳа белгиланди. Қуввати 500 кВт гача бўлган микро ГЭСлар қуриш бўйича 200 та лойиҳа амалга оширилади.
Томонлар АҚШ ижобий тажриба тўплаган қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида замонавий технологияларни қўллаш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
22:06
Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари тўғрисидаги маълумотларни бермоқда – ОАВ
20:55
АҚШ кучлари Эрондаги ҳарбий базага зарба берган вақтда мактаб ҳам нишонга олинган – New York Times
19:30
АҚШга Эрондаги уруш қанчага тушяпти?
16:18