Ўзбекистон | 09:22 / 09.11.2022
13971
1 дақиқада ўқилади

Метронинг Қўйлиқ бекати вақтинча ёпилади

Фото: Президент матбуот-хизмати

«Тошкент метрополитени»нинг «Ерусти ҳалқа йўли»даги 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрдан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан Қўйлиқ деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан Қўйлиқ бекати 10 ноябрь куни соат 21:00 дан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати Дўстлик-2 бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

11 ноябрдан эса «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид