Жамият | 19:10 / 09.11.2022
12908
2 дақиқада ўқилади

Раддия: “Next generation product” MCHJ “Ўзбекистонда аналоги йўқ маҳсулотлар ишлаб чиқариши” ҳақидаги маълумот хато

Kun.uz сайтида жорий йилнинг 12 октябрь куни “Бухородаги йирик кўчмас мулк активи Аrtel'га тегишли компанияга сотилди” сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда “Next generation product” МЧЖга Ўзбекистонда аналоги йўқ маҳсулотларни ишлаб чиқараётгани учун ҚҚС имтиёзлари берилгани келтириб ўтилганди.

Kun.uz’га «BUSINESS LEGAL ADVISERS» адвокатлик фирмаси адвокати хат билан мурожаат қилиб, “Next generation product” МЧЖ Ўзбекистонда аналоги йўқ маҳсулотларни ишлаб чиқараётгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, раддия беришни сўради.

Таҳририятга тақдим этилган Солиқ қўмитасининг адвокатлик сўровига берилган жавоб хатида “Next generation product”га берилган солиқ имтиёзлари қуйидагича изоҳланган:

Корхона 2022 йилнинг 6 ойлик ҳисобот маълумотларига асосан 26 фоиздан ортиқ ишлаб чиқарган маҳсулотларини экспорт божхона тартиб-таомилига асосан реализация қилган бўлиб, бунинг натижасида Солиқ кодексининг 260-моддаси 1-бандига асосан 17,8 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғидан ноль даражали ставка қўлланган. Шу билан бирга, ҳисобот маълумотларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3587-сон қарорига асосан Саудия тараққиёт жамғармаси қарзлари ҳисобидан қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида маҳсулотларни қўшилган қиймат солиғисиз реализация қилиниши натижасида 5,4 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғидан имтиёз қўлланилган.

Сўровга мувофиқ Kun.uz сайтига жойлаштирилган юқоридаги мақола таҳрирланган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид