Жаҳон | 15:16 / 10.11.2022
23770
5 дақиқада ўқилади
Херсонга юриш қилаётган украин ҳарбийлари, Зеленскийга «берилган» «Оскар». Уруш суратлари
Урушнинг 259-кунидан асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу қўшинларни Херсондан олиб кетишни буюрди, россияликларнинг бўлинмалари Днепрнинг чап соҳилига ўтмоқда.
- Аммо Украина Россия Херсонни жангсиз ташлаб кетишига ишонқирамаяпти.
- Бу воқеалардан бир неча соат олдин Херсон областининг қўғирчоқ ҳукумати регионнинг аннексия қилинган қисми раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов ЙТҲ оқибатида вафот этганини хабар қилди.
- РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аннексия қилинган Луҳанскка келди - маҳаллий ОАВ вакиллари билан Кремлнинг «тажрибалари»ни бўлишиш учун.
- Володимир Зеленский Россия билан музокаралар учун беш шартни илгари сурди: улар орасида — уруш туфайли етказилган барча зарарни қоплаш ва босқин такрорланмаслиги учун кафолат. Аммо Украина президенти аввалгидан фарқли равишда Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш имконсиз эканини айтиб ўтмади.
- Буюк Британия Украинага яна 1000 та «ер-ҳаво» синфидаги ракеталарни етказиб беради.
- Германия ҳам украинлар учун навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу 30 та зирҳли машиналарни, шунингдек разведкачи дронлар, ҳарбий шатакчилар ва аввал етказиб берилган зенит-ракета комплекслари учун ўқ-дорилар.
Қуйида 9 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Украинларнинг Херсон областидаги юриши
Ужгородда совет даври ёдгорликлари бузиб ташланиши
Шон Пенн Зеленскийга ўз «Оскар» ҳайкалчасини туҳфа этиши
Киевда қоронғиликда ишлаётган Бессарабия бозори